Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:20

Фарғонада "камолотчи"лар аёлларга бепул ҳаммоллик қилмоқда


8 март куни Фарғонанинг Қўқон шаҳрида халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамоат транспорти аёлларни манзилига бепул элтиб қўймоқда. Фарғона шаҳрида “Камолот” ташкилоти фаоллари бозорга келган аёлларни юкини қўлидан олиб, машинагача ёки автобус бекатигача ташиб бермоқда. Хоразмдаги автомойкаларда аёл ҳайдовчиларнинг машиналари бепул ювилмоқда. Пойтахт Тошкентда эса кино ва эстрада юлдузлари 8 март куни аёлларга бепул хизмат қилиш учун такси рулига ўтирди.

Қўқон шаҳрида ўнта йўналишда қатновчи барча автобусларда 8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан хизмат бепул қилиб қўйилди.

Байрам куни автобус рулига ўтирган қўқонлик автобус ҳайдовчиларидан бири Озодлик билан суҳбатда: “Байрам кунида уларни қувончларига шерик бўлаётганимиздан ва текин хизмат кўрсатётганимиздан хурсандмиз", дейди.

Фарғона шаҳрида эса Ўзбекистондаги ҳукумат тарафидан молияланадиган "Камолот" ёшлар ҳаракати фаоллари бозорга келган аёлларни юкини қўлидан олиб, машинагача ёки автобус бекатигача ташиб, бепул ҳаммоллик қилмоқда.

Ҳаракатнинг Фарғона шаҳар кенгаши матбуот хизмати мулозимининг Озодликка айтишича, 8 март куни аёлларга бепул ҳаммоллик қилиш учун юздан зиёд “камолотчи” шаҳар бозорига ташланган.

“Камолотчи”лар байрам кунида аёлларга беминнат ёрдам бераётганини Фарғонанинг Марказий деҳқон бозори сотувчиси Холдор ака ҳам тасдиқлайди.

- Бозорни олдида туришибди. “Опажон, беринг сумкангизни”, деб аёлларимизни қўлидаги зил-замбил юкини ерга ҳам қўймасдан автобус бекатигача ташиб беришяпти, барака – топгурлар, – дейди Фарғонанинг Марказий деҳқон бозори сотувчиси Холдор ака.

Ўзбекистонда 8 март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан аёлларни табриклаш мақсадида ўтказилаётган акциялар фақат шулар эмас.

Ўзбекистоннинг кўпгина шаҳарларида аввал бўлгани каби бу йил ҳам йўл-патрул хизмати ходимлари аёл ҳайдовчиларни тўхтатиб, уларга байрам муносабати билан гул совға қилишмоқда.

Хоразмдаги автомойкаларда аёллар миниб келган автомобиллар бепул ювиб берилмоқда.

Тошкентлик корчалонлар байрами куни таксичилик қилиб, аёлларга бепул ҳизмат қилиб беришмоқда.
Тошкентлик корчалонлар байрами куни таксичилик қилиб, аёлларга бепул ҳизмат қилиб беришмоқда.

- Машинани аёл миниб келса бўлди, бепул ювилади. Кечки 6 тигача давом этади бу акциямиз, - дейди Урганчдаги автомобилга автомобилга хизмат кўрсатувчи “Феррари” хусусий ширкати раҳбари Эгам Қурбонбоев.

Байрам кунида аёлларга саховатпешаликда пойтахтлик корчалонлар ҳам четда қолмади.

Тошкентдаги элликдан ортиқ ширкат раҳбарлари билан бир қаторда эстрада ва кино юлдузлари ҳам 8 март байрами куни таксичилик қилиб, аёлларга бепул хизмат қилиб беришмоқда.

Бу акцияга Тошкентдаги "Mytaxi" хизмати бош қўшган:

- Аёлларимиз ўз байрамлари кунида mytaxi.uz сайти орқали такси чақиришади ва такси рулига ўтирган юлдузлардан бири уни шаҳарни истаган нуқтасига бепул элтиб қўяди, - дейди Тошкентдаги “Mytaxi” ҳизмати ходими.

8 март куни аёлларга бепул таксичилик қилиб беришга бел боғлаган хонандалар орасида "Зарба" гуруҳи доирачилари ҳам бор. Гуруҳ аъзоси Улуғбек Алимардонов ўзининг Malibu автомобилида бу акцияга қўшилганини айтади.

-Ўзи уч соатга айтилганди, эрталабдан тушгача ўзини Malibu машинамда хизмат қилиб бердим, - дейди ўзбекистонлик доирачи.

Айни пайтда Ўзбекистон вилоятлари ва пойтахтда байрам куни бозорларда умумиятла нарх-наво, хусусан, озиқ-овқат нархлари кўтарилгани кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG