Линклар

logo-print

Киевда учувчи Савченко озодлигини талаб қилган юзлаб намойишчи йиғилди


Киевда юзлаб намойишчи Россияда ҳибсда қолаётган украиналик учувчи Надежда Савченко озодлигини талаб қилиб намойиш ўтказмоқда.

Намойишда Украина парламенти қонунчилари ҳам иштирок этмоқда.

#Free Savchenko шиори билан 8 март куни 500 киши атрофида бошлаган намойиш тушга яқин яна юзлаб тарафдорлар ҳисобига кенгайди.

Намойишчилар Савченко озодлигини талаб қилиб президент Владимир Путинга йўлланган мурожаат остида йиғилган имзоларни Россия элчихонасига топиширишни режаламоқда.

200 дан зиёд сиёсатчи ва бошқа машҳур шахслар ҳам Россиядан украиналик учувчи Надежда Савченкони озод қилишни талаб қилиш бўйича “фавқулодда чоралар” кўриш чақириғи билан Европа лидерларига очиқ хат йўллади.

Надежда Савченко 2014 йил июлида Украина ҳудудидан Россияга ўғиринча олиб чиқиб кетилган. Россияда учувчи аёл Украинадаги фуқаролар урушини ёритаётган икки рус журналистининг ўлимида айбланмоқда.

Ҳозирда судланаётган Савченкога нисбатан 9 март куни ҳукм ўқилиши мумкин. Прокурор украин учувчисига 23 йиллик қамоқ жазоси сўрамоқда. Савченко ўзига билдирилган айбловни тан олмаган.

Суд Савченкони сўнгги сўздан маҳрум қилганидан сўнг учувчи аёл 10 кунлик очлик эълон қилган.

XS
SM
MD
LG