Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:43

BahsOnline: Мустақил Ўзбекистонда аёллар эркинлашдими ёки аксими?


Ўзбекистонда 8 март - Хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар шаънига айтилган мақтовлару уларнинг бугунги жамиятдаги ўрни борасида билдирилган турли фикр-муносабатлар ортидан юқоридаги савол ўртага чиқди. BahsOnline эшиттиришининг навбатдаги сонида ўзбекистонлик икки аёл шу савол устида тортишадилар. Марҳамат, баҳсимизда сиз ҳам иштирок этинг!

Ўзбек аёлларининг мамлакат мустақиллиги йилларида жамиятдаги ўрни, мавқеи ва қадри мисли кўрилмаган даражада ўзгарди.

Содда айтганда, кейинги йилларда бозорда ўнта сотувчини ортда қолдирган тужжор аёллар, милицонерларни битта бақириғи билан ўчирадиган ҳақдор аёллар, ташкилотма-ташкилот ҳужжат ташиган аёллар, Дубаю Урумчидан мол ташиганларга бош бўлган аёллар, битта оилда 4-5 болани боқиб-ўқитган аёллар, маҳалла қўмиталарига раис бўлиб ҳаммани чўчитган аёллар, ойда бир чойхонада ош еб дам оладиган улфат аёлларнинг тоифалари пайдо бўлди.

BahsOnline: Мустақил Ўзбекистонда аёллар эркинлашдими ёки аксими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:53:45 0:00

Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар, деган бир ҳодиса ҳам ўзбеклар ҳаётида оммалашдики, асрлар давомида аёллар ва нафақат аёллар, балки миллатда шаклланган ва мутлақ ҳукмрон бўлган кўплаб қадрият, аҳлоқий норма ва мажбуриятлар билан боғлиқ чекловлар буткул парчаланиб кетди.

8 март - Хотин-қизлар куни муносабати билан бу мавзуда фикр билдирган ўзбекистонлик шоира Дилоров Исҳоқова, ҳатто, "аёллар эркинлашди, яна ҳам аниқроғи эркаклашди" деб фикр билдирди.

Аммо, вазиятга баҳо берувчилар орасида буни аёлларнинг эркинлашиши, деб баҳоловчи ва айни пайтда буни эркинлик эмас, балки сўнгги 25 йил ичида Ўзбекистонда юзага келган ижтимоий-иқтисодий вазиятга қарамлик, деб баҳоловчилар бўлмоқда.

Булардан бири - ўзбекистонлик филология фанлари номзоди, мустақил тадқиқотчи Дилором Ҳамроева фикрича, сўнгги 20 йиллик давр ичида ўзбекистонлик аёллар ҳақиқатда эркинлашди. Муқаддам хорижга ёлғиз кетиб ўқиши ёки ишлаши миллий зеҳниятга кўра нотўғри кўрилган қизлар ёки эрли жувонлар ҳозир исталган давлатига кетмоқда.

BahsOnline: Мустақил Ўзбекистонда аёллар эркинлашдими ёки аксими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:53:48 0:00
Бевосита линк

Маҳалла қўмиталари, ҳокимият органларида, фермер хўжалаликларида танилган "турсунойлар" бармоқ билан санарли эди. Ҳозир ҳар 3 фермернинг бири аёл киши. Дилором Ҳамроева фикрича, аёлларга жамиятнинг исталган қатламида пешқадамликни қўлга олиши учун миллий менталитет ёки анаъалардан келиб чиқувчи тўсиқлар парчаланиб кетган.

"Табиийки, бунинг салбий-ижобий томонлари бор, бугун аёллар ижтимоий масъулиятнинг катта қисмини зиммасига олишга мажбур бўлган. Аммо муҳими айни пайтда аёл эркинлашди, миллий зеҳниятда асрлар давомида аёлларга қўйилган аксар тақиқ, чекловлар бирма-бир йўқоляпти", деб ҳисобламоқда Дилором Ҳамроева.

Ўзбекистонлик яна бир фаол, журналист Малоҳат Эшонқулова эса аксинча, сўнгги 25 йил ичида аёллар қарамлашди-қуллашди, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, аёллар мамлакатдаги авторитар бошқарув остида абгорлашган сиёсий-ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг қурбонларига - қулларига айланган.

"Бугун аёллар сиёсий ҳақлари топталган, иқтисодий имкониятлари ўта чекланган энг ожиз ва абгор қатламга айланди. Эркинлик ҳақида умуман гап бўлиши мумкин эмас", дейди Малоҳат Эшонқулова.

Озодлик шу икки фаолни баҳсга чорлади ва чоршанба, 9 март куни, Тошкент вақти билан соат 19:05да бошланадиган BahsOnline жонли мулоқотининг навбатдаги сонида ушбу баҳсни тинглашингиз ҳамда иштирок этишингиз мумкин.

Баҳсимизда, асосан, қуйида саволларга тўхталамиз:

- Ўзбекистонда мустақиллик йилларида аёллар эркинлашдими ёки акси бўлдими?

- Аслида сиз эркинлик, айниқса, аёллар эркинлиги, деганда нимани тушунасиз, аёлларга қандай ҳақларни берасиз?

- Сизнингча, ўзбекларда шаклланган анъанавий "эркакнинг иши" ёки "аёлнинг иши" деган тушунчалар сўнгги 25 йил ичида қанчалик ўзгарди ва қай тарафга ўзгарди?

- Ўзбекистонда аёлларнинг сиёсий, ижтимоий, диний эркинликлари таъминланганми?

Марҳамат, шу ёки шунга ўхшаш саволлар сизни ҳам ўйлантираётган ва бу борада жамоатчиликка айтишни истаган фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, баҳсимизга қўшилинг!

BahsOnline жонли мулоқотининг навбатдаги сони чоршанба, 9 март, Тошкент вақти билан соат 19:05да!

Марҳамат, сиз ҳам боғланинг:

IMO +420 724 971 539
WhatsApp+ 420 724 971 539, + 420 602 612 713
VIBER + 420 602 612 713
SKYPE ozodskype, ozodlikonline, ozodovoz

XS
SM
MD
LG