Линклар

logo-print

БМТ ЕИ ва Туркиянинг қочқинларга оид келишувини танқид қилди


Греция-Македония чегарасидаги қочқинлар лагери.

Греция-Македония чегарасидаги қочқинлар лагери.

БМТ Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасида қочқинлар масаласида эришилган дастлабки келишув шартларини кескин танқид қилди.

Мазкур шартномага мувофиқ Европа Иттифоқи Туркияга бу мамлакат орқали Европага кириб борган суриялик ва африкалик минглаб қочқинларни қайтариши мумкин.

БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлиги қочқинларни жамоа тарзида қайтариш халқаро қонунларга зид келишини билдирди. БМТга кўра, Европага келган қоқчқинларнинг 91 фоизи уруш бўлаётган ҳудудлардан келган одамлардир.

Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарликнинг Европадаги ваколатхонаси раҳбари Коштель Туркия 2 миллион 750 минг қочқинни қабул қилиб, Европа Иттифоқига нисбатан кўпроқ меҳр-мурувват кўрсатганини таъкидлади.

7 мартда Европа Иттифоқи ва Туркия Брюсселда ўтган музокараларда Европа ноқонуний мигрант деб ҳисоблаган одамларни Туркияга қайтариш эвазига бу мамлакатга бериладиган молиявий ёрдамни кўпайтиришни ҳамда турк фуқароларига Европа Иттифоқига визасиз кириш ҳуқуқини беришни келишиб олган эди.

XS
SM
MD
LG