Линклар

logo-print

Қирғизистон валюта бозорида доллар давлат курсидан ҳам арзонроқ сотилмоқда


Қирғизистон валюта бозорида доллар ва евро Миллий банк белгилаган курсдан ҳам арзонроқ сотилмоқда.

Қирғизистонда 7 мартдан бошлаб валюта алмаштириш шаҳобчаларида 1 АҚШ доллари 71 сўм 90 тийндан сотилмоқда, долларни сотиб олиш курси эса 71 сўм 60 тийинни ташкил қилмоқда.

Қирғизистон Миллий банки 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қийматини 72 сўм 70 тийин қилиб белгилаган эди. Миллий банк сайтида 1 евро 79 сўм 54 тийинга тенг экани қайд этилган. Бироқ валюта алмаштириш шаҳобчаларида 1 евро 78,5 тийиндан сотилаяпти.

Январь ойида Қирғизистонда АҚШ доллари 76 сўмга чиқиб кетган эди. Кейинги ойларда доллар аста -секинлик билан арзонлаша бошлаган.

Март ойи бошларида Миллий банк валюта алмаштириш шаҳобчаларидан 15 миллион 450 минг АҚШ долларини сотиб олган. Банкнинг билдиришича, бу молиявий операция АҚШ доллари нархининг кескин тушиб кетиши олдини олиш мақсадида амалга оширилган.

XS
SM
MD
LG