Линклар

Россиялик машҳур спортчилар допинг истеъмол қилганликда айбланмоқда


Машҳур теннисчи Мария Шарапова.

Машҳур теннисчи Мария Шарапова.

Россиянинг яна қатор машҳур спортчилари 1 январдан бошлаб тақиқланган мельдонит доипингини истеъмол қилганликда айбланмоқда.

Мельдонит волейбол бўйича Россия терма жамоаси ўйинчиси Александр Маркин, конькида учиш бўйича беш марта жаҳон чемпиони Павел Кулижников, олимпия чемпиони бўлган шорт трекист Семен Елистратов томонидан истеъмол қилингани аниқланган.

7 март куни дунёнинг 7-ракеткаси бўлган машҳур теннисчи Мария Шарапова мельдонит допингини истеъмол қилганини очиқ тан олган эди. Мазкур баёнотдан сўнг 8 март куни Nike, Porsche, Tag Heuer ширкатлари Шарапова билан имзоланган реклама шартномаларини бекор қилди.

Аввалроқ мельдонит истеъмол қилгани аниқланган фигуристлар Екатерина Боброва ва Дмитрий Соловьев Бостонда ўтган жаҳон чемпионатидан четлатилган эди.

XS
SM
MD
LG