Линклар

Миллий озиқ-овқат маҳсулотларидан Ўзбекистон харитаси ясалди


Хаританинг узунлиги 6 метр, эни 3 метр.

Хаританинг узунлиги 6 метр, эни 3 метр.

Ўзбекистонлик Баҳриддин Чустий ва Забиҳулло Тоиров миллий озиқ-овқат маҳсулотларидан Ўзбекистоннинг энг катта харитасини яратди. Бу ҳақда ўзбек маҳаллий нашрлари хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, рекордларни рўйхатга олувчи халқаро “Интеррекорд” агентлиги мазкур харитани ўз рўйхатига киритган.

Хаританинг узунлиги 6 метр, эни 3 метр. Харита Тошкентдаги “Самарқанд дарвоза” савдо марказида кўргазмага қўйилган.

Харита 20та миллий озиқ-овқат турларидан, жумладан, девзира, ҳолва, мош, қази, сомса, майиз, новвот каби маҳсулотлардан ясалган.

XS
SM
MD
LG