Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Франция поезд двигателлари ишлаб чиқарувчи завод қуради


"Ўзбекистон темир йўллари" ва Франциянинг Alstom ширкати ҳамкорликда Ўзбекистонда электр асинхрон двигателлар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этади. Хабарларга қараганда двигатель корхонасига 3,5 млн доллар сармоя ётқизилади.

Электр ва дизель локомотивлари ҳамда шаҳар атрофида ҳаракатланувчи поездлар учун двигателлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона йилига 200 минг дона двигатель ишлаб чиқариши режалаштирилмоқда.

Хабарда айтилишича, двигателларда МДҲ давлатлари бозорида ҳали тақдим қилинмаган технологиядан фойдаланилади.

Франциянинг Alstom машинасозлик компанияси энергетик қурилмалар ва темир йўл транспорти ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG