Линклар

Европарламент Путинга нисбатан санкциялар жорий этишни таклиф қилмоқда


Украинада Савченко озод қилиниши талаб этилган митинг пайти.

Украинада Савченко озод қилиниши талаб этилган митинг пайти.

Европа парламенти депутатлари Надежда Савченко иши билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларни амалга оширган деган тавсиф билан шахсан Владимир Путинга ва яна 28 рус расмийсига нисбатан санкциялар жорий этиш масаласини кўтарди.

8 март куни Европарламентнинг 57 депутати бу борадаги мурожаатни Европа Иттифоқи кенгашига йўллади. 8 март куни АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳам Россияни Надежда Савченкони озод қилишга чақирди.

Украина пойтахти Киевда эса юзлаб одамлар, жумладан, парламент депутатлари Россиядан учувчи надежда Савченкони озод этишни талаб қилиб намойиш ўтказди.

500дан ортиқ намойишчи Россиянинг Украинадаги элчихонасига бу борада президент Владимир Путин номига ёзилган петицияни топширди.

Надежда Савченко 2014 йил июлида Украина ҳудудидан Россияга ўғиринча олиб чиқиб кетилган. Россияда учувчи аёл Украинадаги фуқаролар урушини ёритаётган икки рус журналистининг ўлимида айбланмоқда.

Ҳозирда судланаётган Савченкога нисбатан 9 март куни ҳукм ўқилиши мумкин. Прокурор украин учувчисига 23 йиллик қамоқ жазоси сўрамоқда. Савченко ўзига билдирилган айбловни тан олмаган.

Суд Савченкони сўнгги сўздан маҳрум қилганидан сўнг учувчи аёл 10 кунлик очлик эълон қилган.

XS
SM
MD
LG