Линклар

Қўшма Штатлар Теҳронни Эрон ракета синови ўтказиш ортидан БМТ резолюциясини бузаётгани ва Вашингтон бу масалани БМТ Хавфсизлик Кенгашида кўтариши мумкин эканидан огоҳлантирди.

Давлат департаменти расмийси Жон Кирби Вашингтонда 8 март куни Теҳрон ракета синови ўткизгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлганидан сўнг берган баёнотида АҚШ Эронга нисбатан бир томонлама ёки халқаро даражада чоралар кўриши мумкинлигини айтди.

Оқ уй вакили Жош Эрнест Эрон ракета синовини ўткизгани Теҳрон 2015 йилда дунёнинг етакчи 6 давлати билан имзолаган шартномага зид келмаслигини, бироқ БМТнинг камида битта резолюциясини бузаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG