Линклар

Россиялик экипаж бошқариб бораётган Ан-26 юк ташувчи самолёти қулаб тушди


Ан-26 юк ташувчи самолёти

Ан-26 юк ташувчи самолёти

Россиялик экипаж бошқариб бораётган Ан-26 юк ташувчи самолёти Бангладешда Бенгал кўрфазига қулаб тушди.

Синьхуа агентлигига кўра, ҳалокат оқибатида россиялик бир учувчи нобуд бўлган. Иккинчи россиялик учувчи оғир тан жароҳати олган. Экипажнинг бошқа икки аъзоси бедарак йўқолган. Улар ҳам россияликлар экани хабар қилинди.

Ҳалокат юз берган жойда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Учоқ маҳаллий вақт билан эрталаб 9 дан 5 дақиқа ўтганда қулаган.

Айтилишича, қулаган самолёт Бангладешдаги True Aviation компанияси мулки бўлган. Учоқдан денгиз маҳсулотлари ташишда фойдаланилгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG