Линклар

Sports.uz сайтининг хабар қилишича, ўзбекистонлик футбол рефериси Равшан Эрматов Остана шаҳрида қозоғистонлик ёш реферилар учун семинар ўтказди. Унда машҳур рефери ўз ёрдамчилари – Абдуҳамидулло Расулов ва Жахонгир Саидовлар билан қозоқ ҳакамларига ўз тажрибалари билан бўлишди.

Sports.uz га кўра, Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган ФИФАнинг навбатдан ташқари Конгрессида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳамда Қозоғистон Футбол Федерацияси бош котиби Азамат Айтхожин ўртасида учрашув бўлиб ўтган ва унда ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришилган.

Ўша келишувга биноан 8 март куни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Қозоғистон Суперкубоги учун ўйинни бошқарди.

Ўзбекистонлик футбол рефериси Равшан Эрматов футбол ассосиацияларининг Бирлашган Араб амирликларида декабрда ўтган анжуманида 2015 йилнинг энг яхши арбитри сифатида Globe Soccer Awards мукофоти билан тақдирланган.

XS
SM
MD
LG