Линклар

logo-print

Вилоятлик Тошкентда ишлаш учун рухсатнома олиши керак


Uzbekistan - a little bazaar between Tashkent and Ferghana valley

Uzbekistan - a little bazaar between Tashkent and Ferghana valley

Вазирлар Маҳкамаси томонидан бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилиши ҳақидаги ўзгартиришлар маъқулланди, деб хабар қилди Norma.uz сайти.

Маълум бўлишича қарор 26 февраль куни қабул қилинган.

Гувоҳнома олиш учун фуқаро Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига ариза, асли ҳам кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси, 3×4 см ўлчамли тўртта фотосурат ва белгиланган шакл бўйича тўлдирилган сўровнома тақдим этиши керак.

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий Низомда энди бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатига, шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча қайддан ўтиш муддатига берилади. Бунда гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

XS
SM
MD
LG