Линклар

Ростов области Донецк шаҳар суди украиналик ҳарбий хизматчи Надежда Савченко устидан чиқариладиган ҳукмини 21 мартда ўқиб эшиттиражагини эълон қилди.

Суднинг бу баёнотига жавобан Савченко аввалроқ эълон қилгани қуруқ очликни давом эттиришини билдирди ва суд залида Украина давлат мадҳияси айтди.

Бундан олдинроқ, яъни суднинг чоршанба кунги мажлисида Савченко ўзининг сўнгги сўзини украин тилида айтди ва сўнгра таржимон унинг русча таржимасини ўқиб эшиттирди. Савченко агар суд ҳукмни эълон қилишни бир ҳафтадан кўпроқ муддатга чўзгудай бўлса очликни давом эттиришини билдирди.

Надежда Савченко қуруқ очлик (сув ҳам ичмай) акциясини 3 март куни, судья суд жараёнида 9 мартгача танаффус эълон қилгани учун, бошлаган эди.

Савченко суд томонидан икки журналистни ўлдирганликка алоқадорлик ва Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтганликда айбдор, деб эълон қилинадиган тақдирда 25 йилгача қамоққа маҳкум этилиши мумкин.

Савченконинг айтишича, у 2014 йил июнь ойида бир кун давом этган жанг пайтида қўлга олинган ва айирмачилар томонидан Россияга яширин тарзда олиб ўтилган.

Унинг адвокатлари икки журналист ўлдирилган пайтда Савченко аллақачон айирмачилар қўлида тутқинликда бўлганини исботловчи далилларни қўлга киритганларини айтмоқда.

34 ёшли аёлнинг тутқинликда бошдан кечирганлари ва намойиш қилган матонати уни Украинада миллий қаҳрамон мақомига кўтарди.

XS
SM
MD
LG