Линклар

logo-print

Роғунда салафийча номоз ўқиган ўнлаб одам ҳибсга олинди


Ҳибсга олинганлар яқинлари¸ уларнинг салафийча номоз ўқигани учун олиб кетилганини айтмоқда.

Ҳибсга олинганлар яқинлари¸ уларнинг салафийча номоз ўқигани учун олиб кетилганини айтмоқда.

Тожикистоннинг Роғун шаҳрида милиция ходимлари камида 15 одамни ҳибсга олди. Ҳозирча бу ҳаракат сабаби расман очиқланмаган бўлса-да¸ ҳибсга олинганлар яқинлари¸ уларнинг салафийча номоз ўқигани учун олиб кетилганини айтмоқда.

Ҳозирча Роғунда ҳибсга олинганларнинг на аниқ сони ва на уларнинг қайси жиноятда гумонланаëтганига оид расмий маълумот йўқ. Тожикистон пойтахтидан 90 километрча масофада жойлашган Роғунда ҳибсга олинганлар¸ Душанбенинг Фирдавсий туман Ички ишлар бўлимига олиб келинган.

Ушланганлар яқинларининг Озодлик радиосига билдиришича¸ милиция рейди давомида камида 15 нафар эркак олиб кетилган.

Роғуннинг Қалъаи Нав қишлоғидан бўлган бу йигитларнинг яқинлари 9 март куни Фирдавсий туман Ички ишлар бўлими биноси олдида тўпланиб¸ ушланганларнинг дарҳол озод этилишини талаб қилдилар.

Ушланганлар сони ва уларнинг нима асосда ҳибсга олингани ҳақида маълумот беришдан бош тортаëтган расмийлар¸ бу маълумот дастлабки тергов тугаганидан сўнг эълон қилинишини айтмоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Жалолиддин Садриддиновнинг ДушанбедагиОзодлик мухбирига айтишича¸ ҳозирда ушланганлар сўроқ қилинмоқда ва дастлабки тергов тугагунга қадар уларга расмий айблов қўйилмайди.

Айни пайтда расмий¸ бир гуруҳ роғунликнинг сабабсиз ушланмаганини ҳам алоҳида таъкидлади:

"Суриштирув ва савол-жавоблар бошланди. Эслатиб ўтишим керакки¸ Салафия ташкилоти Тожикистонда 2009 йилдаëқ ноқонуний деб эълон қилинган ва бу ташкилотга аъзо бўлганларнинг ҳар бири қонуний жавобгарликка тортилади”¸ деди Ички ишлар вазирлиги расмийси.

Айни пайтда Садриддинов¸ ушланган роғунликларнинг Салафия ташкилотига аъзоликда гумонланиб ҳибсга олинган-олинмаганини очиқлашни истамади.

Роғундаги ҳибслар арафасида Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ëшларнинг радикал-экстремистик диний оқимларга қўшилиши олдини олиш мақсадида “Фаоллар” гуруҳи ташкил этиш ва улар ëрдамида одамларга минтақанинг аъанавий Ҳанафийлик оқимидан келиб чиқиб Ислом аҳкомларини тушунтиришга қарор қилди.

“Ушбу гуруҳ мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ëшларнинг турли экстремистик диний гуруҳларга қўшилиши олдини олиш¸ аҳоли орасида давлат ва ҳукумат¸ миллий қадриятларга қарши гапириб¸низо сочаëтган шахсларни ушлаш ва уларни ҳуқуқ тизимларига топширишда ëрдам беради”¸ дейилади вазирлик эълон қилган расмий баëнотда.

“Фаоллар” гуруҳи ташкил этиш таклифи ўтган ҳафта тожик имомлари¸ диний ишлар бўйича Қўмита ва кучишлатар тизимлари вакилларининг ўтган ҳафта уюштирилган мажлисида муҳокама қилинган эди.

Сурия ва Ироқдаги жиҳодий гуруҳлар сафига қўшилаëтган тожикистонликлар сони кўпайгани сари¸ Душанбе ҳукумати ҳам ўз фуқароларининг бу ўлкаларга кетиши олидини олишга уринмоқда.

Тахминларга кўра¸ ҳозирда Суриядаги террорчи гуруҳлар сафида мингга яқин тожикистонлик бор.

XS
SM
MD
LG