Линклар

Россиялик ҳуқуқ фаоллари пичоқ билан қуролланган ниқобли шахслар ҳужуми натижасида хорижлик икки журналист касалхонага ётқизилганини айтмоқдалар. Ҳужумчилар ҳадафи қўшни Ингушетиядан Чеченистонга ўтмоқчи бўлган журналистлар ва фаоллар гуруҳи бўлган.

Россия Қийноқларнинг олдини олиш қўмитасидан маълум қилишларича, қўмита ходимлари ва журналистларга муҳтамалан чеченистонлик бўлган 20 чоғли одам ҳужум қилган пайтда улар Ингушетия ҳудудида бўлган.

Ҳужумчилар гуруҳ минган микроавтобусни ёқиб юборганлар. Швед радиостанцияси мухбири Мария Перссон Лофгрен ва норвегиялик журналист Ойстайн Виндстат тан жароҳати олганлар. New York Times нашрини тамсил этувчи журналист Александрина Елагинага кўра, ҳужумчилар гуруҳ аъзоларини “террорчилар” деб атаб, уларга ўз ҳудудидан даф бўлишни айтишган.

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ва унинг тарафдорлари “хорижий агент” мақоми берилган Қийноқларнинг олдини олиш бўйича қўмитани очиқдан-очиқ қоралаб келганлар.

XS
SM
MD
LG