Линклар

logo-print

Россия: Тутқунликдаги Савченко очликни давом эттирмоқчи


Украиналик учувчи Надежда Савченко суд залида, 2016 йил 9 марти.

Украиналик учувчи Надежда Савченко суд залида, 2016 йил 9 марти.

Чоршанба кунги судда Надежда Савченко устидан чиқариладиган ҳукм 21 мартга қолдирилганидан кейин украиналик учувчи очликни давом эттиришини айтди.

Учувчининг Россияда ҳибсда сақланаётгани ва судланаётганидан ғазабланган украиналиклар кеча Киевдаги Россия элчихонаси ва бошқа шаҳарлардаги консулхоналар олдида норозилик намойишлари ўтказдилар.

Одесса шаҳрида ғазабланган оломон рус консулхонаси дарвозасига қизил бўёқ ва тухум отиб, Россия президенти Владимир Путин тулумини ёқиб юборганидан кейин полиция норозиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллади.

Надежда Савченко 2014 йил июлида Украина ҳудудидан Россияга ўғиринча олиб чиқиб кетилган. Россияда учувчи аёл Украинадаги фуқаролар урушини ёритаётган икки рус журналистининг ўлимида айбланмоқда.

Прокурор украин учувчисига 23 йиллик қамоқ жазоси сўрамоқда. Савченко ўзига билдирилган айбловни тан олмаган.

Украиналик учувчи аёл 3 март куни очлик эълон қилганди. Кечаги судда очлик акциясини давом эттириши айтган Савченко: “Сиз менинг ҳаётим билан ўйнашаётганингизни англашингиз керак, довга катта нарса тикилган, менинг эса йўқотадиган ҳеч нарсам йўқ”, деди.

XS
SM
MD
LG