Линклар

Ҳиндистонда визасиз юргани учун тутилган ўзбек аёлининг ҳибсхонада кўзи ёриди


Визаси бўлмагани учун Ҳиндистонда қўлга олинган ўзбекистонлик Барно Жўраева ҳибсхонада фарзанд кўрди. Бу ҳақда Press Trust of India агентлиги хабар қилади.

35 ёшли аёл 2015 йил 9 декабрида Ҳиндистоннинг Жадҳеди шаҳрида мамлакатга визасиз киргани учун ҳибс этилганди.

5 март куни Жўраева қорнидаги санчиқдан шикоят қилганидан сўнг касалхонага етказилган ва эртаси куни кўзи ёриган. Қўлга олинган пайтда унинг қорнида олти ойлик ҳомиласи бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, Барно Жўраева Ҳиндистонга Непалдан пиёда келган ва 6 декабрь куни виза олишда кўмаклашишга ваъда қилган одам билан учрашиш учун Бхопалда бўлган.

Ҳозирда ўзбекистонлик аёл ўз иши юзасидан суд ҳукмини кутмоқда.

XS
SM
MD
LG