Линклар

ЕИ россиялик фуқаролар ва ширкатларга қарши санкциялар муддатини узайтирди


Европа Иттифоқи мулозимлари Қрим аннексияси билан боғлиқ равишда Россиянинг 146 нафар фуқароси ва 37 та ташкилотига нисбатан жорий этилган санкциялар муддатини узайтирди.

Олти ойга узайтирилган санкциялар “қора рўйхат”даги ширкатлар ва шахсларга виза бермаслик ва маблағларни музлатиш каби жазо чораларини кўзда тутади.

Санкциялар рўйхатига Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин, Россия президентининг маслаҳатчиси Сергей Глазьев ва Кремлнинг асосий ташвиқотчиси ҳисобланмиш Дмитрий Киселевлар ҳам киритилган.

Мазкур рўйхатдан сўнгги пайтда оламдан ўтган россиялик уч мансабдорнинг номи олиб ташланган. ЕИ мулозимларининг бу қарори жорий ҳафта охиридан кучга киради.

XS
SM
MD
LG