Линклар

Ўзбекистонда Гулчеҳра Бобоқулованинг эри ва қўшниси қўлга олинди


Ўзбекистон махсус хизматлари Москвада 4 ёшли қизчани ўлдирган энага Гулчеҳра Бобоқулованинг эри Суҳроб Мўминов ва унга қўшни бўлган бир аёлни ҳибсга олганлар.

“Росбалт” агентлигининг вазиятдан бохабар манбаси сўзларига таянган ҳолда ёзишича, Гулчеҳранинг қўшниси бўлган аёл сўнгги пайтларда қора ҳижоб кийиб юргани, бу эса Ўзбекистон МХХ ходимларига шубҳали кўрингани учун ушланган.

Бобоқулованинг эри Суҳроб Мўминов ҳам тергов изоляторига ташланган.

“Росбалт” манбасига кўра, махсус хизматлар бу икковлон террорчи гуруҳларга алоқадор бўлиши ҳамда мудҳиш жиноятга қўл урган Гулчеҳрага “ишлов берган” бўлиши мумкинлиги юзасидан шубҳаланаяптилар.

Россиялик тезкор ходимлар маълумотига кўра, янги йил байрами олдидан Гулчеҳра Бобоқулова (паспортини алмаштириш учун) Ўзбекистонга учиб кетган пайтда радикал оқим мутаассиби бўлмаган. Самарқандда у эри Суҳроб Мўминов билан кўп мулоқотда бўлган.

“Суҳроб билан мулоқотдан кейин Гулчеҳра бутунлай бошқача бўлиб қолган. У ҳижобда юра бошлаган, қўлида жойнамоз, қанақадир диний адабиётлар пайдо бўлган, Суриядаги уруш ҳақида бўлмағур гапларни гапира бошлаган”, дейди агентлик манбаси.

Унинг фикрича, Бобоқуловага берилган ишлов жараёни террор хуружи олдидан худкуш аёлларга бериладиган ишловга ўхшаган.

Ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқуловага ўтган ҳафта тўрт яшар қизчани ўлдириш айби қўйилган. Бундай жиноят учун Россия Жиноят кодексида 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG