Линклар

9 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Украина президенти Петро Порошенко Надежда Савченкони ватанга қайтариш учун уни айирбошлашга тайëрлигини билдирди.

- Украин учувчиси¸ украин офицери Надежда Савченко исталган Украина фуқароси қилиши лозим бўлган ишни қилди – ўз ватани тупроғини ҳимоя қилди¸ Украина ҳудуди бўлган Донбассдан ноқонуний ўғирланди¸ зўравонлик билан Россия ҳудудига олиб кетилиб¸ эндиликда мутлақо алоқаси бўлмаган жиноятларда айбланмоқда¸ деди Порошенко.

9 март куни Ростов вилояти Донецк шаҳар судида Надежда Савченко сўнгги чиқиш қилди. Маҳкама ҳукмининг 21-22 март куни эълон қилиниши кутилмоқда. Қотилликка алоқадорликда айбланаëтган Савченко 23 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Бир ҳафтадан бери норозилигини ифодалаш учун қуруқ очлик қилаëтган Савченко¸ адвокатининг бугун билдиришича¸ суюқлик ичишни бошлаган.

XS
SM
MD
LG