Линклар

Жаҳон чемпионати учун стадион қураётган 250 ўзбек иш ташлади


Нижний Новгородда стадион қураётган ўзбек муҳожирлари

Нижний Новгородда стадион қураётган ўзбек муҳожирлари

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатига мўлжалланган стадион қурилишида қатнашаётган 250 ўзбекистонлик иш ташлади. Қурувчилардан Озодликка бўлган мурожаатга кўра, ишчиларнинг икки ойлик меҳнат ҳақи берилмагани сабаб улар норозилик сифатида ишга чиқмаяпти.

Нижний Новгороддаги стадион қурилишида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Озодликка мактуб йўллаб, ўз вазиятларини баён қилишди:

“Bizga yordam bering. Rossiyaning Nijniy Novgorod shaxrida futbol bo'yicha 2018 yilgi jaxon chempionatiga mo'ljallangan stadion qurilishida 250 dan ortiq O'zbekistonlik ishlaymiz. Gap shundaki ikki oydan beri maoshimiz berilmayapti. Biz ishlayotgan firma "ООО Ма-на Строй" egalari turklar hisoblanadi. Stationni qurib bitgazish uchun masul kompaniya bu "Стройтрансгаз". Hozir pul bermayotgani uchun ishni to'xtatganmiz. Bizni shirkat "стг" pul o’tkazmayapti deb baxona qilyapti. Hozir hammamizni vahima bosgan, aldanib qolishdan qörqayapmiz. Qölimizda shartnoma yo'q. Sizlarga yozishimizdan maqsad, shu ikkala shirkat bilan bog'lanib shurishtirishingizni iltimos qilamiz. Chunki bu dunyo ahamiyatidagi loyiha bo'lganligi sabab bu voqealarni jamoatchilikka oshkor bo'lishi, sizlarni aralashuvingiz qandaydir bosim bo'ladi va natija beradi deb o'ylayman” дейилади қурувчи –муҳожирлардан келган мактубда. (Мактуб таҳрир қилинмаган ҳолда эълон қилинаяпти. –таҳр)

Озодлик ишчилардан бири - Улуғбек исмли йигит билан телефон орқали боғланиб, вазият бўйича қўшимча маълумотларни аниқлади.

Озодлик Нижний Новгороддаги ушбу стадион қурилиши учун масъул ташкилотлар билан боғланишга ҳаракат қилаяпти. Тўлиқ тафсилотлар яқин кунларда эътиборингизга ҳавола қилинади. Озодликни кузатишда давом этинг!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG