Линклар

logo-print

Ироқдаги Мосул тўғони ëрилса¸ 1¸5 миллион одам ўлиши мумкин


Мосул тўғони.

Мосул тўғони.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Поувер Ироқдаги энг йирик Мосул тўғони зудлик билан таъмирланмаса¸ унинг бузилиши оқибатида мисли кўрилмаган даражадаги инсоний фалокат юз беришидан огоҳлантирди.

АҚШ ташаббуси билан БМТ да ўтказилган йиғинда Поувер Мосул тўғони ëрилган тақдирда Ироқ шимолидаги 1¸5 миллионга қадар одам ўлиши мумкинлигини билдирди.

АҚШ элчисига кўра¸ бу фалокат олдини олиш мақсадида қатор чоралар қўлланганига қарамай¸ эҳтимолий сув тошқинларининг дамбани ювиб кетиш эҳтимоли кучлилигича қолмоқда.

"Исломий давлат" террор гуруҳи эгаллаб турган ҳудудга яқин жойлашган Мосул тўғони 1980 йилда қурилганидан бери унда емирилиш бошлангани қайд этилган.

Ироқ ҳукумати Италиядаги ширкатлардан бири билан муаммони ҳал қилишга қаратилган шартнома имзолаган¸ бироқ италияликлар тўғон таъмири уни фақат вақтинча ушлаб туришга имкон беришини билдирган.

XS
SM
MD
LG