Линклар

logo-print

АҚШ ва Ироқ нашрларига кўра¸ махсус кучлар Ироқ шимолида “Исломий давлат” террор гуруҳининг кимëвий қуроллар бўйича асосий мутахассисини қўлга олган.

Ироқ расмийларининг Ғарб матбуотига айтишича¸ қўлга олинган шахс Сулаймон Дауд ал-Афарий Саддам Ҳусайннинг Ҳарбий-саноат тизимида кимëвий ва биологик қуроллар бўйича мутахассис бўлиб ишлаган.

50 яшар ал-Афарий ИШИДнинг кимëвий қурол яратиш дастурига раҳбарлик қилган.

Ҳозирча Пентагон ал-Афарийнинг қўлга олинганини тасдиқламади.

Тахминларга кўра¸ 2014 йилдан бери ИШИД террорчилари хантал гази ишлатиб келмоқда.

8 март куни Ироқ Курдистони расмийлари ИШИД курд қишлоқларидан бирига Катюша ракеталарига ўрнатилган кимëвий восита билан ҳужум уюштирганидан сўнг¸ камида 40 одамнинг заҳарланиб¸ касалхонага ëтқизилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG