Линклар

Молия вазирлиги 2015 йил бюджетининг профицит билан ëпилганини иддао қилди


Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов.

Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов.

Ўзбекистон Молия вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган рақамларга кўра¸ 2015 йилда мамлакат бюджетининг даромад қисми 36 триллион 492,7 миллиард сўмни, харажатлар қисми эса 36 триллион 289,8 миллиард сўмни ташкил этган ва бюджет профицити 202,9 миллиард сўм¸ ëки ялпи ички маҳсулотнинг 0¸1 фоизидан иборат бўлган.

Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитасига кўра¸ мамлакат ялпи ички маҳсулоти 2015 йилда 8 фоизга ўсган ва 171,369 триллион сўмни ташкил этган.

Молия вазирлиги иддаосича¸ солиқ имтиëзларини сақлаб қолган ҳолда¸ бюджетнинг даромад қисмини ошириш солиқ йиғишнинг яхшилангани билан изоҳланади.

2016 йилги Ўзбекистон бюджети ялпи ички маҳсулот ҳажмининг бир фоизи миқдоридаги дефицит билан қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG