Линклар

logo-print

Ўзбекистонда "советча" ҳайрия ҳашарлари мавсуми бошланди


Ўзбекистонда 2015 йилги Наврўз байрами олдидан ўтказилган умумхалқ ҳашаридан олинган сурат.

Ўзбекистонда 2015 йилги Наврўз байрами олдидан ўтказилган умумхалқ ҳашаридан олинган сурат.

Келаётган дам олиш кунлари, яъни 12 ва 13 мартда Ўзбекистонда ҳайрия умумхалқ ҳашари ўтказилади.

Ҳашар Вазирлар маҳкамасининг 4 мартдаги март - апрелни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ойлари сифатида эълон қилиш тўғрисидаги кўрсатмаси доирасида ўтказилади.

Ўзбекистонда ҳар йили Наврўз ва Мустақиллик куни арафасида умумхалқ ҳашарларини ўтказиш анъанага айланган. Ҳайрия ҳашарларида ҳар йили камида 10 миллион ўзбекистонлик иштирок этиши айтиб келинади.

Ҳашардан тушган даромадлар эса ҳайрия ташкилотларига ўтказилиши айтиб келинади. Лекин шу кунгача бирорта расмий ташкилот мазкур ҳашарлардан қанча маблағ тушгани ва бу маблағ қайси соҳаларга йўналтирилгани ҳақида аҳолига ҳисобот берган эмас.

XS
SM
MD
LG