Линклар

Наврўз арафасида Ўзбекистонда 7 миллион объектнинг хавфсизлиги текширилди


Тошкентда Наврўз байрами.

Тошкентда Наврўз байрами.

Ўзбекистонда Наврўз байрами арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда 10 март куни ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатовнинг агентликка билдиришича, барча ҳудудларда Наврўз тантаналари хавфсизлик талабларига жавоб берадиган жойларда ўтказилади. Тантаналар ўтказиладиган жойлар аввалдан махсус хизматилар, ички ишлар ходимлари томонидан текширилади. Шундан сўнг текширилган ҳудудда жамаот тартибини сақлаш бўлими, ёнғин хавфсизлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ходимларидан иборат гуруҳлар навбатчилик қилади.

Вазир ўринбосарининг айтишича, бугунги кунда республиканинг барча шаҳар ва қишлоқларида аҳоли ўртасида огоҳлик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Турсунпўлат Тошпўлатов шу кунгача 7 миллион объект текширувдан ўткизилгани, 192 минг объектда хавфсизлик чоралари бўйича топилган камчиликлар бартараф этилганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG