Линклар

Ўзбекистонда болаларга чиқарилган маҳсулотларда қуролни тасвирлаш тақиқланади


Ўзбекистонда қурол тасвири туширилган буюмларни сотиш тақиқланади.

Ўзбекистонда қурол тасвири туширилган буюмларни сотиш тақиқланади.

Ўзбекистонда реклама тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилиши кутилмоқда.

“Реклама тўғриси”даги қонунга киритилиши кутилаётган ўзгартишларда айтилишича, реклама материалларида эротик саҳналардан фойдаланиш тақиқланади, бундан ташқари Интернетда қимор ўйинлари дастур таъминотларини реклама қилинишига ҳам тақиқ қўйилади.

Қонун лойиҳасида балоғатга етмаган болалар учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларда ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролларни тасвирлаш мумкин эмаслиги ҳам айтилган. Бундан ташқари реклама балоғатга етмаган болаларни реклама қилинаётган маҳсулотни сотиб олишга чақирмаслиги лозим.

Энергетик ичимликлар рекламасида эса бу ичимликларни белгиланган меъёрдан кўп ичилиши соғлиқ учун зарар экани айтилиши лозим.

XS
SM
MD
LG