Линклар

logo-print

ИД қўмондонининг отаси ўғли ўлдирилганига ишонмаслигини айтди


Умар ал Шишоний.

Умар ал Шишоний.

“Исломий давлат” гуруҳининг“мудофаа вазири” бўлган Умар ал Шишонийнинг ўлдирилгани тўғрисидаги хабарларга унинг отаси Тимур Батирашвили ишонмаслигини айтди.

Тимур Батирашвили 10 март куни грузин журналистларига берган суҳбатида “ўғлимнинг ўлими тўғрисида жуда кўп марта хабар тарқатилган, аммо ҳар сафар бу хабарлар ёлғон бўилб чиққан”, деб айтди. Тимур Батирашвили унинг оиласи ҳар куни ўғлининг ўлимини кутаётганини, Умар ал Шишоний Сурияга кетганидан сўнг оила аъзолари ундан юз ўгирганини ҳам таъкидлади.

Айрим манбалар Шишоний ҳаво зарбаси пайтида яраланганини ва айни пайтда касалхонада даволанаётганини билдирмоқда. Бироқ бу хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Умар ал Шишоний таҳаллуси билан машҳур бўлган “Исломий давлат” гуруҳи қўмондони Тархан Батирашвили 4 март куни Сурияда АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбаси пайтида ўлдирилгани ҳақида Вашингтон 8 март куни хабар тарқатган эди. Шишоний Грузиянинг Панкис водийсида туғилиб ўсган этник чечендир.

XS
SM
MD
LG