Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар муддатини узайтирди. Мазкур қарор жорий ҳафта якунидан бошлаб кучга киради.

Европа Иттифоқи санкциялари Россиянинг 147 фуқароси ва 37 ширкатига таалуқлидир. Санкция жорий этилган шахслар ва ширкатларнинг банклардаги ҳисоблари музлатилган ҳамда уларга Европага киришга виза бериш тақиқланган.

Санкиця “қора рўйхати”га киритилганлар орасида Россия Бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин, президент Путиннинг маслаҳатчиси Сергей Глазьев ва Кремль мафкурасининг асосий тарғиботчсиси ҳисобланган Дмитрий Киселевлар ҳам бор.

Европа Иттифоқи Москва 2014 йилда Украина ҳудуди ҳисобланган Қрим мухториятини аннекция қилганидан сўнг Россияга нисбатан санкциялар жорий этган эди.

XS
SM
MD
LG