Линклар

logo-print

Тожикистон - Афғонистон чегарасидаги отишмада бир одам ўлди, икки одам яраланди


Тожикистон-Афғонистон чегараси.

Тожикистон-Афғонистон чегараси.

Тожикистон-Афғонистон чегарасида пайшанбага ўтар кечаси содир этилган отишмада бир контрабандачи ўлдирилди, икки контрабандачи яраланди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара қўшинлари бошқармаси хабар берди.

Отишма Ҳамадоний чегара отряди ҳудудида юз берган. Афғонистоннинг Тоҳар вилояти томонидан Тожикистонга ўтишга ҳаракат қилган 6-7 кишидан иборат гуруҳ тожик чегарачиларининг қуролларни топшириш тўғрисидаги талабини бажармай, ўқ уза бошлаган.

Контрабандачилардан бир нафари ўлдирилганидан сўнг, гуруҳнинг қолган аъзолари Афғонистонга чекинган. Воқеа жойидан 50 кило наша ва битта Калашников автомати топилган.

XS
SM
MD
LG