Линклар

logo-print

Вашингтон Путиннинг яқин сафдоши Лесин нимадан ўлганини аниқлади


Михаил Лесин.

Михаил Лесин.

Вашингтон расмийлари Россиянинг собиқ матбуот вазири, президент Путиннинг яқин сафдоши бўлган Михаил Лесин “бошига тўмтоқ нарса билан берилган зарбадан” ҳалок бўлганини билдирди. Лесиннинг жасади Вашингтонда ўтган йилнинг ноябрида топилган эди.

Вашингтон баёнотида айтилишича, Лесин жасади текширилганида, унинг бўйни, бадани, оёқ ва қўлларида қаттиқ калтакланиш белгилари топилган. Баёнотда мазкур жиноят иши бўйича текширувлар давом этаётгани хабар қилинган.

Лесин АҚШнинг Федерал тергов бюросига кўмак кўрсатишга тайёр эканини эълон қилганидан сўнг, ўтган йилнинг 5 ноябрида Вашингтондаги Dupont меҳмонхонасида ўлдириб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG