Линклар

Обама: Украина Россия босимига қарши тура оладиган даражага эришмоқчи


Барак Обама.

Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама 10 март куни “Атлантик” журналига берган интервьюсида Украина “Россия ҳарбий босимига қарши тура оладиган даражага эришиш”га ҳаракат қилаётгани ва бу ҳаракат Қўшма Штатлар сиёсатига боғлиқ эмаслигини айтди.

Обамага кўра, Украина АҚШнинг биринчи галдаги манфаат доирасида эмас. Президент Украина Россия манфаати доирасида бўлгани учун ҳам Москва мазкур минтақада вазият кескинлашган пайтда ҳар доим етакчи бўлиши табиий эканини таъкидлади.

"Путиннинг Украинадаги ҳаракатлари сателлит давлат унинг таъсиридан чиқмоқчи бўлганига нисбатан реакциядир. Путин бу давлатга нисбатан назоратни сақлаб қолиш учун импровизация қилмоқда”, деб айтган Барак Обама.

Обама, шунингдек, Путин Россиянинг дунё ҳамжамиятидаги позицияси заифлашганини тушуна бошлаганини ҳам айтиб ўтди. Унинг фикрича, Путиннинг ташқи сиёсатдаги хатолари ортидан Россия катта зиён кўрмоқда.

АҚШ президенти Россия ва Хитой ҳақида гапирар экан, муваффақиятли ривожланаётган Хитойдан эмас, заиф ва доим қўрқув остида бўлган Хитойдан қўрқиш кераклигини айтди. Обамага кўра, заиф Россия ҳам дунё учун таҳдиддир.

XS
SM
MD
LG