Линклар

logo-print

Жаҳон банки Ўзбекистонга электрни тежаш учун 100 млн доллар ажратди


Жаҳон банки Ўзбекистонга “Саноат корхоналари энергосамарадорлигини ошириш” лойиҳасини йўлга қўйиш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар қилди.

Янги лойиҳага кўра, саноат корхоналарида энергетикани тежаш режалаштирилган.

"Ўзбекэнерго" ширкати лойиҳани амалга ошириш учун тендер эълон қилиб, хориждан энергетика технологиялари олиб келиш ва ўрнатувчи тадбиркорларни излаяпти.

Тендер жорий йил 11 майига қадар давом этади.

Ўзбекистон кейинги йилларда энергетика соҳасида бўҳронга юз тутаяпти. Мамлакатнинг чекка қишлоқларига йиллардан буён чекланган миқдорда электр берилаяпти.

XS
SM
MD
LG