Линклар

Ўзбекистонда 2020 йилга қадар 50та меҳмонхона, 30та кемпинг ва 20та пансионат қуриш режалаштирилмоқда.

Podrobno.uz ёзишича, мамлакатдаги хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш лойиҳасига кўра, қишлоқ жойларида ҳам туризмни равнақ топтириш режаланаяпти.

Лойиҳага кўра, қишлоқ жойларида 100та кемпинг қурилиб, уларда меҳмонлар учун "all inclusive" шароитларини яратиш кўзланаяпти.

Ўзбекистонга ҳар йили 2 миллион хорижлик сайёҳ ташриф буюради.

Туристларнинг асосий қисми Россия (22,4%), Корея (8,2%), Германия (3,8%), Франция (3,6%) ва Ғарбий Европа ҳамда Жануби-Шарқий Осиёдан келишади.

XS
SM
MD
LG