Линклар

logo-print

"Россия насронийлари" украиналик учувчи Савченко озодлигини талаб қилишмоқда


"Россия насронийлари Савченко ҳимояси учун" гуруҳи аъзолари очиқ хат эълон қилиб, Россия қамоғида қолаётган украин учувчиси Надежда Савченкони ватанига қайтариш ва “унга етказилган барча азоб” учун товон тўланишини талаб қилиб чиқишди.

Гуруҳ аъзолари Савченко вазиятини “ҳуқуқлар устидан кулиш” дея атаб, учувчи аёлнинг ўғирланиши учун жавобгар бўлган шахсларни топиб, жазолашни талаб қилишди.

Бир ҳафтадан бери норозилигини ифодалаш учун қуруқ очлик қилаëтган Савченко¸ кечадан бошлаб суюқлик ичишни бошлагани хабар қилинди.

9 март куни Ростов вилояти Донецк шаҳар судида Савченко сўнгги чиқиш қилди.

У ўзига қўйилаётган айбловларни ҳам, Россия маҳкамасини ҳам ва бу маҳкама чиқарадиган ҳукмни ҳам тан олмаслигини айтди.

Маҳкама ҳукмининг 21-22 март куни эълон қилиниши кутилмоқда. Қотилликка алоқадорликда айбланаëтган Савченко 23 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Кеча Украина президенти Петро Порошенко Савченкони айирбошлашга тайëрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG