Линклар

logo-print

Vimpelcom Ўзбекистондаги коррупция жанжали боис номини ўзгартираяпти


Vimpelcom Ўзбекистон бозорига кириш учун Гулнора Каримовага пора бергани айтилади.

Vimpelcom Ўзбекистон бозорига кириш учун Гулнора Каримовага пора бергани айтилади.

Бош қароргоҳи Ҳолландиянинг Амстердам шаҳрида жойлашган VimpelCom ширкати кейинги йилдан бошлаб ўз номини ўзгартиришини маълум қилди.

Бу ҳақда хабар қилган "Ведомости" нашрига кўра, компания ҳозирча ўзига янги ном топмаган.

Нашр ўз таҳлилчиларига таяниб ёзишича, VimpelComнинг ўз номини ўзгартириш қарорига келишига, ширкат билан боғлиқ Ўзбекистондаги коррупцияга оид жанжаллар сабаб бўлган.

Ўтган ой VimpelCom ширкати Ўзбекистонда фаолият юритиш лицензиясини қўлга киритиш учун Тошкентдаги “нуфузли шахс”га пора берганини тан олди.

АҚШ Адлия департаменти маълумотига кўра, VimpelCom ва унга қарашли Unitel шуъба корхонаси 2006 йилдан 2012 йилгача Ўзбекистон телекоммуникация бозорига кириш имкони эвазига бу мамлакат ҳукумати амалдорига 114 миллион доллар пора берганини тан олган.

VimpelCom мазкур иш ёпилиши учун АҚШ ва Ҳолландия назорат идораларига 795 миллион АҚШ доллари миқдорида жарима тўлашга рози бўлди.

VimpelCom ширкатининг собиқ директори ўтган йили Ўзбекистон билан боғлиқ корупция жанжали ортидан Норвегия полицияси томонидан қамоққа олинган эди.

Айни пайтда АҚШ адлия вазирлиги Швейцария, Бельгия, Люксембург ва Ирландиядаги банкларда ўзбекистонлик нуфузли шахсга тегишли ҳисоб рақамларида яширилган 850 миллион долларни мусодара қилиш учун судга мурожаат қилгани айтилди АҚШ Адлия департаменти баёнотида. Мазкур ҳисоб рақамлар Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага қарашли экани айтилади.​

XS
SM
MD
LG