Линклар

Франция суди қозоқ мухолифатчиси ва собиқ банкир Мухтор Аблязовни гаров эвазига озод қилиш борасидаги адвокат сўровномасини рад қилди.

2013 йил июлидан буён Францияда ҳибсда ушлаб турилган Аблязов эндиликда унинг экстрадицияси билан боғлиқ сўнгги қарор берилгунга қадар ҳибсда қолиши лозим.

Қозоғистондаги йирик БТА банкининг собиқ директори Мухтор Аблязовни Қозоғистон, Россия ва Украина ҳукуматлари молиявий қонунбузарликларда айбламоқда.

Ўтган йилнинг 17 сентябрида Франция Бош вазири Мануэл Вальс Аблязовни Россияга экстрадиция қилиш ҳақидаги буйруқни имзолаган эди.

Мухтор Аблязов ўзига билдирилаётган айбловларни сиёсий буюртма деб ҳисоблашини ва ўзининг айбсиз эканини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG