Линклар

logo-print

Россия қамоғида қолаётган украин учувчиси Надежда Савченконинг аҳволи оғирлиги ҳақида унинг адвокати Николай Полозов Фейсбук орқали хабар қилди.

Норозилигини ифодалаш учун бир ҳафта қуруқ очлик қилиб келган Савченко кечадан бошлаб суюқлик ичишни бошлаган.

Авдокатнинг сўзларига кўра, очликнинг оғир асоратларини бошидан ўтказаётган Савченкони зудлик билан тиббий текширувдан ўтказиш лозим.

Полозовга кўра, кеча суюқлик ичганидан сўнг Савченко қайт қилган. Шунингдек, адвокат таъкидича, Савченко буйрагидаги тош ҳам очликдан сўнг ўз асоратларини кўрсатаяпти. Умуман унинг ички органлари шикастланганини тахмин қилади адвокат.

Савченко ўзини Россия шифокорлари текширишидан бош тортганидан сўнг Украина Ташқи ишлар вазирлиги украиналик шифокорларни ҳибсхонага киришига рухсат сўради. Бироқ ҳозирча бу сўровга Россия томонидан бирор жавоб бўлмади. Ростов вилоятига борган украиналик шифокорларга Савченкони кўришга рухсат берилмади.

Сўнгги маълумотларга кўра, расмий Киев Савченкони текширтириш учун Германиядан шикорларни чақиртирган. Бироқ уларнинг қачон келиши ҳозирча номаълум.

9 март куни Ростов вилояти Донецк шаҳар судида Савченко сўнгги чиқиш қилди.

У ўзига қўйилаётган айбловларни ҳам, Россия маҳкамасини ҳам ва бу маҳкама чиқарадиган ҳукмни ҳам тан олмаслигини айтди.

Маҳкама ҳукмининг 21-22 март куни эълон қилиниши кутилмоқда. Қотилликка алоқадорликда айбланаëтган Савченко 23 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Кеча Украина президенти Петро Порошенко Савченкони айирбошлашга тайëрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG