Линклар

94 ёшида вафот этган АҚШнинг собиқ биринчи хоними Нэнси Рейган Калифорния штатида дафн этилди.

Жума куни Калифорниянинг Сими Вэлли шаҳарчасидаги Рейган кутбхонасида бўлиб ўтган дафн маросимида АҚШнинг биринчи хоними Мишел Обама, АҚШнинг 43-президенти Жорж Буш, собиқ биринчи хоним Ҳиллари Клинтонлар қатнашди.

АҚШнинг 40-президенти Роналд Рейганнинг рафиқаси Нэнси Рейган якшанба куни 94 ёшида ҳаётдан кўз юмганди.

Нэнси хоним 1981-1989 йилларда, турмуш ўртоғи президент бўлган даврда Оқ уйга бекалик қилган ва АҚШ тарихидаги энг қудратли аёллардан бири сифатида кўрилган.

Роналд Рейган оғир ҳасталикдан сўнг 2004 йилда ҳаётдан кўз юмганди.

XS
SM
MD
LG