Линклар

АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод бўлиш учун кураш олиб бораётган америкалик миллиардер Доналд Трамп Чикагодаги омммавий норозилик намойишлари сабаб, ушбу шаҳарда режалаган учрашувларини тўхтатди.

Кеча Трампнинг Чикагодаги чиқиши пайтида унинг тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасида тўқнашув келиб чиқди.

Оқибатда икки полиция ходими яраланди. Чикагодаги Иллинойз университети олдига йиғилганларни айримлари Трампни ирқчиликда айблади.

Трампнинг асосий рақиби Тед Круз зўравонликларни қоралади. Круз айни пайтда Трамп олиб бораётган сайлов кампанияси одамларни зўравонликка ундаётгани ҳақида ҳам огоҳлантирди.

Бундан аввал Миссури штатининг Сент Луис шаҳрида Трампнинг сайловолди чиқишлари норозиликларга сабаб бўлган, 32 одам ҳибсга олинганди.

XS
SM
MD
LG