Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:13

Ўзбекистонда автомобил олди-сотдиси осонлаштирилади


Ўзбекистон Давлат Рақобат қўмитаси мулозимлари мамлакатда автомобил олди-сотдиси осонлаштирилиши ва харидорлар ўзлари истаган автомобилни 90 кундан кўп бўлмаган муддат ичида қўлга киритишлари мумкинлигини айтишмоқда.

Жорий тартибга мувофиқ ўзбекистонлик ҳаридорлар машиналарни олиш учун автомобилга белгиланган сумманинг 85 фоизини АҚШ долларида олдиндан тўлайди. Машина тайёр бўлганидан кейин қолган 15 фоизини беради.

Бу давр ичида машина қимматлаган бўлса харидор қимматлагандан кейинги устамасини ҳам тўлаши керак бўлади.

Қўмита расмийларига кўра, бу истеъмолчилар ҳамёнига зарар бўлмоқда ва бу тартиб қайта кўриб чиқилади.

Лекин, ўзгаришлар қачондан амалга кўчиши борасида Ўзбекистон Давлат Рақобат қўмитаси мулозимлари ҳеч нарса айтишмади.

GM Uzbekistan йилига 200 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқармоқда. Сўнгги йилларда бу машиналарнинг Россияда сотилиши сезиларли камайди.

XS
SM
MD
LG