Линклар

logo-print

Францияда икки қиз концерт залига ҳужум режалаганликда гумонланиб қўлга олинди


Францияда икки нафар қиз концерт залига ҳужум режалаганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Полиция маълумотига кўра, 15 ва 17 ёшли қизлар "Фейсбук" ижтимоий тармоғида "Батаклан" театрига қилинган ноябрь ойидаги терактларга ўхшаш ҳужум режаси борасида маълумот алмашишганларидан сўнг қўлга олинган.

Исмлари ошкор этилмаётган қизларга жума куни жиноий тил бириктириш айблови эълон қилинди.

Қўлга олиш пайти қизларни ёнидан қурол топилмаган. Мазкур иш бўйича яна икки қиз сўроқ қилинган ва қўйиб юборилган.

Франция ўтган йил ноябрь ойидаги 130 одам ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумларидан сўнг хавфсизлик чораларини кучайтирган эди.

XS
SM
MD
LG