Линклар

Ўзбекистонда “Навоиазот” ва “Қизилқумцемент” ширкатлари савдога қўйилди


Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги “Навоиазот” ва “Қизилқумцемент” ширкатларининг давлат улушини сотувга қўйди.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасига кўра, “Навоиазот” корхонаси ҳиссаларининг бошланғич баҳоси 200,901 миллион АҚШ доллари, “Қизилқўмцемент” ширкатиники эса 160 658 567 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Савдолар 16 мартда бошланиши ва корхона харидорлари 15 апрелда аниқ бўлиши айтилмоқда.

Ҳукумат корхоналарни сотиб, мамлакатга хориж сармоядорларини жалб этишни мақсад қилган.

Бундан олдин "Фарғонаазот", "Урганч экскватор" заводи, "Жиззах аккумулятор" заводи, "Алоқабанк", "Туронбанк", "Ўзагросуғурта" ширкатларининг давлатга тегишли акциялари очиқ савдога қўйилганди.

Кузатувчилар эса Ўзбекистон халқаро сармоядорлар учун ноқулай мамлакат эканини айтиб келишади.

XS
SM
MD
LG