Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:22

Ўзбекистонда янги мусиқий телеканал очилади


Sayyod.com сайтининг норасмий манбаларга таяниб хабар беришича, Ўзбекистонда “Зўр ТВ” номли телеканал ишга тушиш арафасида турибди.

Асосан ёшларга мўлжалланган ва мусиқий йўналишда бўлиши кутилаётган ушбу канал “Водий Садоси” радиоси раҳбарияти томонидан очилаётгани хабар қилинади.

Телеканал ўзининг илк кўрсатувларини синов тартибида яқин кунларда эфирга узатиши маълум қилинган.

“Водий Садоси” радиоси 25 йил муқаддам Ўзбекистонниг Фарғона водийсида иш бошлаганди.

XS
SM
MD
LG