Линклар

"Ўзбекистон темир йўллари" ўзининг 15 фоиз акциясини хорижликларга сотмоқчи


“Ўзбекистон темир йўллари” Миллий компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, компаниянинг энг кам 15 фоиз акцияси хорижлик инвесторларга сотилади.

Хабарда таъкидланишича, “Ўзбекистон темир йўллари”, "Ўзтемирйўлконтейнер", "Тошкент вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи", "Ўзвагонтаъмир", "Мехмост", "Ўзэлектротерм", "Эйвалекмахсустемирбетон" акциядорлик жамиятлари акциялари сотувга қўйилади.

"Ўзбекистон темир йўллари” 2016 йил бошида 801 миллион АҚШ долларига тенг 28та лойиҳани амалга ошириш режаларини эълон қилганди.

Режага кўра, лойиҳага 800 миллион долларга яқин маблағ хориждан жалб этилиши лозим.

XS
SM
MD
LG