Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:33

Ироқ ҳукумати ИДни кимёвий қурол қўллашда айблади


Ироқ ҳукуматининг айтишича, “Исломий давлат” (ИД) жангарилари 12 март куни мамлакат шимолидаги Киркук шаҳри яқинида кимёвий ҳужумни содир этганлар.

Ироқ расмийларига кўра, Таза шаҳарчасида қўлланилган заҳарли кимёвий модда ИД жангариларига қарши курашаётган шиа қуролли гуруҳи аъзосининг уч яшар қизини ҳалок этган.

Ироқ расмийларининг иддао қилишича, Таза шаҳрида қўлланилган кимёвий қуролдан 600га яқин одам жароҳат олган.

Ўша куни Таза оқсоқоллари билан учрашган Ироқ бош вазири Ҳайдар Абодий ҳужум “жавобсиз қолмайди”, беб айтди.

Ироқ курд расмийларининг даъво қилишича, ИД жангарилари Таза шаҳрини 8 март куни “Катюша” ракеталари билан бомбалаган ва унда ҳам “заҳарли моддалар”дан фойдаланилган.

Киркукдан тахминан 20 километр узоқликда жойлашган Таза курдлар томонидан назорат қилинади ва бу шаҳарчада шиа мусулмонлари яшайди.

XS
SM
MD
LG