Линклар

Афғонистондаги йирик милитант гуруҳлардан бири - "Ҳизби Исломий" - ҳукумат билан тинчлик музокараларини бошлашга тайёр эканини эълон қилди.

Машҳур қўмондон Гулбиддин Ҳикматёр бошчилигидаги партия 13 март куни баёнот тарқатиб, тинчлик музокараларига тайёрлигини билдирди.

АҚШ Давлат Департаменти Толибон ва Ал-Қоидани дастаклаган Ҳикматёрни “террорчи” деб ҳисоблайди, аммо Қўшма Штатлар ва Афғонистон расмийлари Ҳизби Исломий вакиллари билан охирги йилларда бир неча бор учрашган.

Ўтган йили Ҳикматёр ўз тарафдорларини Толибонга қарши жангда “Исломий давлат” экстремист гуруҳини қўллаб-қувватлашга чақирган эди.

Афғонистондаги асосий милитант гуруҳ ҳисобланган Толибон ҳаракати шу ойга белгиланган тинчлик музокараларида иштирок этмаслигини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG