Линклар

logo-print

Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида Россия ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокида қўшма ҳарбий машқлар бўлиб ўтади. Тожикистон расмийларининг маълум қилишича, 2 минг россиялик ва ўн минглаб тожикистонлик ҳарбийлар иштирокидаги террорга қарши ҳарбий машғулотлар 15-20 март кунлари Хатлон вилоятининг Афғонистон чегараларига яқин бешта ҳарбий базасида ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳарбий машғулотларда иштирок этиш учун Россия Ульяновск ва Иваново шаҳарларидан якшанба куни 150 нафар ҳаво десантчилари келтирилган.

Десантчилар, Тожикистон Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ҳарбий машғулот чоғида десантчилар парашютларда "номаълум нуқтага ташланиб, тоғ шароитида уларга берилган вазифани бажаришлари керак бўлади".

Россия ҳарбийлари жиҳозлари махсус юк учоқларида пайшанба куни Тожикистонга келтирилган эди.

Бўлажак машғулотда захирадаги 50 минг аскар, 250 дона танк ва зирҳли улов, 20та юк, қирувчи ва бўмбардимон учоқлари, 12 дона вертолёт ва пилотсиз учоқлари жалб этилади.

Ушбу йирик машқларда 2 минг россиялик иштирок этиши хабар қилинган.

Тожикистон мудофаа вазирлиги ушбу машқлардан асл мақсад фавқулодда ҳолатда террорчи гуруҳларга қарши кураш эканини билдирди.

Ҳарбий машқлар отишмалар билан бошланиб, Хатлон вилоятидаги бешта - “Ҳарбмайдон”, “Сунбула”, “Мумирак”,“Ҳалқаёр” ва “Лоҳур” ҳарбий полигонларида давом этади.

Тожикистон жанубий Хатлон вилояти Афғонистон шимолий вилоятлари билан чегарадош.

Афғонистон шимоли ва шимоли-шарқидаги Тахор, Қундуз ва Бадахшон вилоятлари охирги ойларда Толибон ва "Исломий давлат" каби гуруҳлар фаоллашган минтақаларга айланди.

Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги муштарак чегара узунлиги 1400 километрни ташкил этади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG