Линклар

Ўзбекистон ва Қозоғистон Сирдарёдан сув бўлиштириш масаласида келишиб олди


Сирдарё дарёси.

Сирдарё дарёси.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Сирдарёдан сув бўлиштириш масаласида келишиб олди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Бакитжон Сагинтаев маълум қилди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг билдиришича, Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлиги бўйича давлатлараро комиссиясининг 15-йиғилишида томонлар сув масаласини муҳокама қилган.

Жанубий Қозоғистон вилоятининг фермерларига Сирдарёдан белгиланган меъёрдан кам ҳажмида сув берилиши ортидан қозоқ томони катта зиёнга учраётган эди. Бакитжон Сагинтаев Ўзбекистон жорий йилдан Жанубий Қозоғистон вилоятига тўла миқдорда сув беришни ваъда қилганини айтди.

Хабарда давлатлараро комиссия йиғилиши қачон ва қаерда ўтгани айтилган эмас.

XS
SM
MD
LG